Вальверде кетмайди

Вальверде кетмайди

Уругвайлик ярим ҳимоячи Федерико Вальверде яқин вақт ичида «Реал»ни тарк этишни режалаштирмаяпти.

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди. Аввалроқ, 24 ёшли марказий ярим ҳимоячи хизматларига «Ливерпуль» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. «Қизиллар» Федерико учун тахминан 100 миллион евро тўлашга тайёр эди, бироқ мадридликлар келишувга тўсқинлик қилди. Вальверде «қироллик клуби»да 2018 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда. Уругвайлик футболчининг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси муддати 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.