Ван де Бек Манчестерга қайтади

Ван де Бек Манчестерга қайтади

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Донни ван де Бек «Эвертон»даги ижара муддати тугаганидан сўнг «Манчестер Юнайтед»га қайтади, деб ёзади журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, «МЮ»нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг ван де Бекни топ футболчи деб ҳисобламоқда. Шу муносабат билан мураббий инглиз клуби раҳбариятини футболчига умид қилаётганига ишонтирди. 25 ёшли ван де Бек ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Эвертон» таркибида 7та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг «МЮ» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.