Верратти «Реал»да ўйнамоқчи

Верратти «Реал»да ўйнамоқчи

«ПСЖ» етакчиларидан бири Марко Верратти мавсум якунланганидан кейин жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

RMC Sport нашрининг хабар беришича, италиялик ярим ҳимоячи Испания чемпионатига кўчиб ўтиб, «Реал» шарафини ҳимоя қилишга мойиллик билдирмоқда. Верраттини Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси ўзи катта маош эвазига ўз сафига қўшиб олмоқчи. Араблар бу футболчи ёрдамида Лионель Мессини Саудияга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи. 30 ёшли футболчи «Пескара» тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу жамоада 4 йил ўйнаганидан кейин 2012 йили «ПСЖ» сафига кўчиб ўтган. Шундан бери Парижда тўп сурмоқда. Верраттининг «ПСЖ» билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Шунга қарамай, у янги чақирувга тайёр.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.