«Вильярреал» келди-кетдилар авжида

«Вильярреал» келди-кетдилар авжида

«Вильярреал» ҳимоячи Марио Гаспарнинг жамоани тарк этганини эълон қилди.

Marca хабарига кўра 31 ёшли футболчи бош мураббий Унаи Эмери режаларига кирмайди. Унинг «Уотфорд»га ўтиши кутилмоқда. Гаспар «Вильярреал»да 15 йил ҳаракат қилди ва у клубдаги ўйинлари сони бўйича (424) 3-ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, 12 йил давомида «сариқ сувости кемаси» сафида фаолият юритган ярим ҳимоячи Мойсес Гомес ҳам жамоа билан хайрлашди. 28 ёшли футболчини «Осасуна» 1,8 млн еврога сотиб олди. Ўз навбатида «Вильярреал» 2017/18 йилги мавсумдан бери «Уотфорд»да ўйнаб келаётган ҳимоячи Кики Фемения билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.