Вини учун 200 миллион(?)!

Вини учун 200 миллион(?)!

«Манчестер Юнайтед» ёзда трансфер бозорини портлатиб юборишга тайёрланмоқда.

Le10Sport нашри хабарига кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти «Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Манкунианликлар жанубий америкалик футболчини сотиб олиш учун 200 миллион евро ажратишга тайёр. Мбаппенинг «қаймоқранглилар» сафига қўшилиши Винисиусга ёмон таъсир қилади ва шу сабабли Жуниор «Реал»ни тарк этади, дея ўйламоқда «МЮ» вакиллари. Аввалроқ, «Ливерпуль» ва «ПСЖ» Вини учун курашиши ҳақида хабар берилган эди. Маълумот учун, Ла Лиганинг жорий мавсумида 23 ёшли ҳужумчи 16та ўйин ўтказиб, 7та гол урди ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.