Виталий Левченко — «Нефтчи» бош мураббийи

Виталий Левченко — «Нефтчи» бош мураббийи

«Нефтчи» устози Илҳом Мўминжонов ва клуби раиси Зоҳид Ғофуров ўз аризаларига кўра ишдан бўшашди.

 Бош мураббийликка Виталий Левченко тайинланди. 50 ёшли мутахассис июнь ойида «Истиқлол»дан истеъфога чиқарилганди. У Тожикистон клуби билан ўтган мавсумда ОЧЛда 1/8 финалгача етиб борган, гуруҳда қитъа чемпиони «Ал Ҳилол»ни (4:1) тор-мор этганди.
Эслатиб ўтамиз, 50 ёшли Виталий Григорьевич Левченко Тожикистон ва Украина қўш фуқаролигига эга бўлиб, ҳаттоки ўз вақтида Тожикистон миллий темаси таркибида 9 марта майдонга тушишга улгурган. 
Клуб раиси лавозимига эса Мўсинҳожи Меҳмонов тайинланди.
Маълумот учун, «Нефтчи» Суперлигада 1-даврадан сўнг 11 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.