Хави ёшларни ўйнатишга мажбур

Хави ёшларни ўйнатишга мажбур

«Барселона» раҳбарияти УЕФАга Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида қатнашадиган футболчилар рўйхатини тақдим қилди.

Хави Эрнандес бошчилигидаги мураббийлар штаби рўйхатга 8 нафар ёш ўйинчини қўшишига тўғри келди. Трансфер ойнасининг сўнгги кунлари жамоани Эз Абде, Эрик Гарсия, Клеман Лангле ва Ансу Фати тарк этганидан кейин асосий таркибда жами 19 нафар ўйинчи қолди. 8 нафар ёшлардан бири «Барса Атлетик» клубидан қабул қилинган истеъдодли ўйинчи экани айтилмоқда. Анхель Аларкон, Марк Касадо, Алейш Гарридо ва Фермин Лопес биринчи жамоада ўтган мавсумда дебютини нишонлаган. Чемпионлар лигаси рўйхатига икки дарвозабон - Андер Астралага ва Диего Кохен, шунингдек, марказий ҳимоячи Пау Кубарши ҳам қўшилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.