Хендерсон «Юве»га ўтадими?

Хендерсон «Юве»га ўтадими?

«Ювентус» Саудиянинг «Ал-Иттифоқ» клубига Жордан Хендерсонни 18 ойга ижарага олиш бўйича таклиф билан чиқди.

Жорданнинг Саудия клуби билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар давом этади. La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, «Ювентус» Хендерсон учун Осиёдаги каби маош тўлай олмайди. Олдинроқ Жордан «Ал-Иттифоқ»да йилига 40 млн. евро маош олаётгани айтилганди. «Ювентус»да эса унинг йиллик маоши 1,5 млн. еврони ташкил қилади. Шунингдек, ижара шартномасида футболчини сотиб олиш варианти ҳам қўшилиши мумкин. Айни дамда Хендерсон учун «Аякс» ҳам кураш олиб бормоқда. Инглиз клублари томонидан Жорданга қизиқишлар йўқ. Саудия Арабистони чемпионатининг ушбу мавсумида Хендерсон 19 ўйинда 5та ассист амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.