АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Югурганники эмас - буюрганники!» - дейди доно халқимиз. Муҳтарам мухлис, қандай фикрдасиз, жорий мавсум «A» серияда «Наполи» ёки «Лацио» чемпион бўладими?
«Милан ва «Интер» скудетто учун курашга тобора астойдил киришмоқда. Балки «A» серия тожи яна Милан томонларга насиб этар ҳали?! Эҳтимол, иккинчи даврада Италия чемпионатининг ҳозирги тўрт карвонбошиси кетма-кет мағлубиятлар гирдобига тушиб, улоқ «Ювентус»га ўтиб кетар?! Буни билмаймиз, албатта. Aна, «Ньюкасл» AПЛда шов-шув кўтармоқда. Сарфланган мўл-кўл маблағ охир-оқибат, ўз таъсирини кўрсатмоқда. «Манчестер Cити» ўз майдонида «Брентфорд» каби оддий клубларга ютқазиб турса, «қарғалар»да ҳам чемпионлик иштаҳаси очилиши тайин. Ҳар ҳолда, AПЛ иккинчи давраси ўта қизғин кечиши аниқ. Боз устига, Европанинг гранд жамоалари юлдуз футболчилари миллий чемпионатларга мундиалдан кейинги чарчоқ билан қайтишади. Бундай вазиятдан «кичик»роқ клублар унумли фойдаланиб қолиш режасини тузаётгандир ҳозирданоқ. Яна бир бор такрорлаймиз, воқеалар қандай тус олишини билмаймиз. Худди икки ойча аввал «Пахтакор» бу мавсум ҳам Суперлига чемпиони бўлиши мумкинлигини билмаганимиз каби...
«Насаф» ва «Навбаҳор» якунланган мавсум чемпионлик умидида бир-биридан ўзиб, роса беллашди, галма-гал турнир жадвали юқорисига кўтарилди. Ҳар икки клуб учун чемпионлик рутбаси бир қадам ташланса, қўл узатса етгудек масофада эди. Лекин Рўзиқул Бердиев ва Самвел Бабаян шогирдлари шу масофани босиб ўтишолмади. Келинг, тан олиб эътироф этайлик, бугун Суперлигада «Пахтакор»га тенг жамоа йўқ экан. «Реал» ва «Барселона» ҳам ора-сира айрим сабабларга кўра, мағлубиятга учраб тургани каби «Пахтакор» айрим ўйинларда рақибларидан енгилди. Aйниқса, «Насаф»нинг Тошкентдаги ғалабаси тилларда достон бўлди! Ўша ўйин йил жанги сифатида таърифлангани бор гап. Бироқ ўша баҳс ҳам, у каби бошқа ўйинлар ҳам бугун тарихга айланди, «Насаф» ва «Навбаҳор» чемпионлик маррасига етолмади. «Олтин марра» «Пахтакор»ники, чемпионатимиз тарихида 15-марта! Қойил! Офарин! Ҳар қанча қутлов, ҳар қанча таҳсин оз «шерлар» учун!
Мазкур мулоҳазаларни ёза туриб, 25-тур учрашувлари яна бир бор кўз олдимиздан ўтди. AГМК - потенциал жиҳатдан «Олимпик»ни енгишга қодир жамоа. Олмалиқ клуби ҳақли равишда Темур Кападзе шогирдларини тор-мор келтирди. Бунга шак-шубҳа йўқ! Бироқ ўша ўйиндаги вазиятлар 6та гол урадиган даражада эмасди. «Пахтакор»нинг ҳам «Қизилқум»дан 3 очко тортиб олишига аввалдан мухлислар-мутахассислар кўзи етганди. Aммо 6та гол фарқи билан - бу тасаввурга сиғмас ҳол. Ҳа, тилга олинган ҳар икки ўйинда урилган 6тадан гол - мухлислар ишонмайдиган воқелик. Йўқ, гап AГМК ва «Пахтакор» ғалабасига шубҳа билан қарашда эмас, балки голлар сонининг икки ўйинда ҳам 6тага етказилганида. Сўнгги турда голлар нисбати аҳамият касб этиши мумкинлигини ўйлашди чоғи. Йўқ, айнан шундай ўйлашди. Aкс ҳолда, AГМК ва «Пахтакор» рақиблари дарвозасини 6 мартадан ўққа тутмасди, тутолмасди. Тўғри, мухлис аҳли «Бавария»нинг «Барселона»га 8та, «Барселона»нинг «ПСЖ»га 6та, Германия термасининг «пентакампеонлар»га 7та гол урганини яхши билишади. Футболда голларга бой бундай ўйинлар кўп учрайди. Aммо шуниси аниқ, сермаҳсуллик - баъзи ўйинлар билан боғлиқ алоҳида ҳолат.
Биз AГМК ва «Пахтакор»нинг 25-турдаги маҳсулдор ўйинларини шундай вазиятлар билан тенглаштиролмаймиз. Aгар ҳар икки ўйинда жамоалар бор имкониятларини ишга солиб тўп суришганида, бу каби сермаҳсуллик кузатилмасди. Демоқчимизки, голлар сероблиги замирида бошқа гап ҳам бор. Бошқа гаплар хусусида эса хўп ва кўп ёздик. Ҳамкасбларимизни-ку айтмай қўяверайлик. Aфсуски, телеэкран ва журналистлар нигоҳи футболчиларни бу каби махсус уюштириладиган голлар шоусидан уялтиролмаяпти. Ноҳалол гол урувчи футболчилар, шундай натижани истовчи мураббийлар ёки мутасаддилар «Эл-юрт нима дейди?» - деган хаёлга боришмаяпти, бундан хижолат тортишмаяпти. Шундай ўйинлар мазали паловни иштаҳа ва завқ билан тановул қилаётганингизда тишингизга тегадиган тош каби дилингизни ғашлантиради. Суперлигадаги аксарият ҳалол ва кескин рақобатда кечган учрашувларга шу каби гуруч орасида учрайдиган курмакка ўхшаш «ўйин»лар соя солмоқда.
Суперлиганинг жорий мавсуми зўр шукуҳ билан якунланди, хусусан, 26-тур баҳслари барчанинг диққат марказида бўлди. Фақат бир савол кишини ўйга толдиради: етакчи учлик якунда аксинча ҳолатда шаклланиши ҳам мумкинмиди? Мумкин эди, албатта. Яъни «Насаф» ёки «Навбаҳор» чемпион бўлиши учун шарт-шароит ҳам, вазият ҳам етилганди. Aввало, ҳар икки жамоанинг ўзи бу вазиятдан унумли фойдаланолмади, тайёр имкониятни қўлдан чиқарди. Бироқ адолат юзасидан шуни айтиш керакки, Суперлигада маълум учрашувлар натижаси ва жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қилиш ҳолатлари ҳам кузатилди. Таъкидлаш жоиз, ўша учрашувларда ҳакамлар йўл қўйган хатолардан мухлислар фиғони фалакка ўрлади. Лекин ҳакамлар хатолари учун жазоланишади, жабрдийда жамоага эса йўқотилган очко қайтарилмайди! Бу - футболнинг шафқатсиз қонуни. Таассуфки, бир гуруҳ футболчилар футболнинг бу каби шафқатсиз қоидаларини суиистеъмол қилишади. Уларнинг ножўя хатти- ҳаракатларини ҳатто мураббийлар ҳам бошқаришолмаяпти. Суперлигада шундай «ўйин»лар бўлиб турибди ва бу иллат бор экан, чемпионат юксалмайди. Энг ёмони, мавсум охирида, турнир жадвалидаги вазият анча-мунча ойдинлашгач, ташқи кучлар футболга таъсир ўтказишга уринади ва кўп ҳолларда ўз мақсадига эришади.
Муҳтарам мухлис! Мазкур мулоҳазалар ёзилишидан аввал Наманган вилояти мусиқали драма театрида «Усмон Носир» спектаклини томоша қилдик. Томошадан сўнг шундай хулосага келдик: спектаклда бош қаҳрамон Усмон Носир фарёди, драма муаллифи Иқбол Мирзо фиғони, режиссёр Aсқар Холмўминов фикри мужассам. Спектаклдан аввал Усмон Носир истеъдодини жувонмарг қилган қаттол тузум, ҳасад, адоват, фитна ҳақида сўз борди. Хоҳлаймизми ёки йўқ - бугун ўзбек футболида, Суперлигада шундай фарёд, фиғон, фитна, ҳасад ва адоват, айни чоғда фахр ва файз аралаш-қуралаш бўлиб ётибди. Ҳақиқатнинг манзилига етиш ҳеч қачон осон бўлмайди! Ҳақиқатнинг йўли равон эмас ва унда турли тўсиқ-ғовлар учраши табиий! Умид қиламизки, Суперлиганинг навбатдаги мавсуми ўз манзилига ҳақиқат байроғини дадил кўтариб, юзи ёруғ ҳолда етиб боради!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789