Холанд Мессига тенг...

Холанд Мессига тенг...

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг фикрича, қайсидир жиҳатлари бўйича Англия жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессига тенг.

«Бундай таққослашлар Эрлингга ёрдам бермайди, лекин мақсадлар ва менталитет нуқтаи назаридан, ҳа. Месси 10 ёки 15 йил давомида ҳар мавсумда шундай бўлди, аммо урилган голлар бўйича Холанд бир хил даражада.

У деярли ҳар бир учрашувда гол уради. Унда ҳар ўйинда битта ёки иккита гол уриш имконияти бор. Лекин Месси кўриш қобилияти, дриблинги, тўп узатиш қобилияти, руҳий ҳолати ва бошқа кўплаб мураккаб жиҳатлар бўйича энг тўлиқ футболчи.

Умид қиламанки, Эрлинг имкон қадар Мессига яқинлаша олади. Бу унинг учун ҳам, биз учун ҳам ажойиб бўлади”, - дея Гвардиола сўзларини келтиради ESPN.