Холанд Агуэрога етиб олди

Холанд Агуэрога етиб олди

Эрлинг Холанд Чемпионлар Лигасидаги голлари сони бўйича Серхио Агуэрога етиб олди.

ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити» - «Копенгаген» учрашуви бўлиб ўтди ва «шаҳарликлар» ушбу жавоб баҳсида рақибини қийинчиликсиз таслим қилди. Дастлаб, Аканжи ва Альвареслар тезкор гол урди. Эль-Юнусси ҳам Эдерсон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, орадаги фарқни 2:1 кўринишига келтириб қўйди. Тайм сўнггида эса Холанд ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Норвегиялик футболчи ЕЧЛнинг 37 ўйинида 41та гол урган. «Кўклар» сафида ҳам ўйнаган Агуэронинг ҳисобида 79та ўйинда шунча гол мавжуд. Холанд ва Агуэро турнир тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 19-ўринни эгаллаб туришибди. Алессандро Дель Пьеро 42 гол билан 18-ўринда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.