Холанд учун 4 босқичли режа

Холанд учун 4 босқичли режа

«Реал» раҳбарияти «Манчестер Сити» тўпурари Эрлинг Холанд трансфери бўйича иш бошлади.

Дастлаб, норвегиялик форвардни қўлга киритишга ёрдам берадиган стратегик режа ишлаб чиқилди. Sport.es сайтининг ёзишича, режа 4 босқичдан иборат бўлади. Биринчи ўринда, мадридликлар Холандга босим ўтказмайди, унинг қарорига таъсир қилмайди, ҳужумчининг атрофидагилар билан дўстона муносабатларни ўрнатишга уринади. Иккинчидан, «Реал» Холанднинг шартномасидаги бандга кўра, ҳар мавсум унинг бадал пули суммаси пасайиб боришини инобатга олади ва трансферни амалга ошириш учун мос вазиятни кутади. Режанинг 3-бандида Эрлинг Холанд билан бирга ўйнаган ва яқин дўсти ҳисобланган Жуд Беллингем норвегиялик ҳужумчини трансферга кўндириши белгиланган. Ниҳоят, «Қироллик клуби» Холанд билан бўладиган музокаралар жараёнига турли агентларни жалб қилиш орқали мақсадига етишишга ҳаракат қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.