Хоселу - «Ал-Гарафа» футболчиси!

Хоселу - «Ал-Гарафа» футболчиси!

«Реал» «Эспаньол»дан Хоселуни сотиб олиб, Қатарнинг «Ал-Гарафа» клубига сотди.

Мадрид клуби 2023/24 йилги мавсумда ижара асосида ўйнаган ҳужумчини сотиб олиш бандини фаоллаштирганини эълон қилди. Хабар қилинишича, товон пули 1,5 млн. еврони ташкил этган ва «қаймоқранглилар» футболчининг Қатарга кейинги трансферини осонлаштириш учун шундай қилган. «Реал» 34 ёшли форвардни «Ал-Гарафа»га шу суммада сотганини ҳам эълон қилди. Испаниялик футболчи Қатар клуби билан «2+1» схемаси бўйича шартнома имзолади. 2023/24 йилги мавсумда Хоселу «қироллик клуби» сафида 49та ўйин ўтказиб, 17та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мадрид клуби билан ҳужумчи Ла Лига ва Испания Суперкубогини ютди, ЕЧЛда ҳам ғолиб чиқди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.