Sky Sports «Байер» германиялик ҳимоячига қизиқиш билдираётгани борасида хабар берди. Леверкузенликлар тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган Жонатан Тага ўринбосар изламоқда. Вариантлар орасида Вальдемар Антон ва Риккардо Калафьори каби футболчилар ҳам бор эди, лекин Антон «Боруссия» аъзосига айланиш арафасида. Калафьорига эса топ клублар қизиқиш билдирмоқда. Хуммельс Евро учун Германия терма жамоасидан ҳам чақирув олмаган ва турнирда иштирок этмаяпти. Шундай экан, у айни дамда музокаралар олиб боришга тайёр.