Хусановга ҳам мукофот ҳам жазо тайинланди.

Хусановга ҳам мукофот ҳам жазо тайинланди.

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ланс" клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида октябрь ойининг "Энг яхши ёш футболчиси" деб топилди. Бу ҳақда Лига 1 матбуот хизмати хабар берди.

20 ёшли ҳимоячи мухлислар томонидан овоз бериш йўли билан аниқланди. Легионеримиз сўровномада барча рақибларини катта устунлик билан ортда қолдириб ғолиб чиққан эди.Бироқ, ҳамюртимиз амалдаги чемпионга қарши Парижда ўтказилган беллашувда антиқаҳрамонга айланиб қолди.

Ҳусанов ўша баҳсда ПСЖнинг қимматбаҳо юлдузларини аяб ўтирмади ва уларга нисбатан кескин, айрим ҳолларда қўпол ўйнади. Бунинг оқибатида 59-дақиқада ўзбек футболчисининг рақиб ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига ишлатган подкати ўта хавфли деб топилди ва Абдуқодир Майдондан четлатилди.

Франция профессионал футбол лигаси (LFP) миллий чемпинатнинг бир неча ўйинчилари ва мураббийларига нисбатан навбатдаги санкцияларни эълон қилди. Ўйинчилар орасидан “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ПСЖ вакили Ашраф Ҳакимига қўллаган подкати учун икки ўйинга четлатилди. Унинг ҳаракати рақиб саломатлигига зиён етказиши мумкин бўлган даражада хавфли, деб топилди - дея, хабар беради Pierrotlefot. Com.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.