Манбага кўра, асосий нишон сифатида бир неча футболчи - «Эвертон» ҳимоячиси Жарред Брэнтуэйт, «Спортинг» тўпурари Виктор Дьёкереш ва ярим ҳимоячиси Жовани Кенда, «Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвис ва ҳужумкор футболчиси Лерой Сане, шунингдек, «Челси» форварди Кристофер Нкункулар белгиланди. Жамоа янги тайинланган бош мураббий Рубен Аморим собиқ клуби «Спортинг»дан ўзи ишонган икки ўйинчини олишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Португалиялик мутахассис ҳимоя, майдон маркази ва ҳужум чизиғини кучайтириш лозим, деб ҳисобламоқда. Айниқса, манчестерликларга кўп гол ура оладиган ҳужумчи керак. Чунки жамоа лигада энг кам тўп киритган жамоалардан бири ҳисобланади. Diario Sport нашри хабарига кўра, Бразилия термаси ва «Реал» клуби ҳужумчиси Родриго «МЮ»нинг асосий трансфер мақсадига айланган. Айниқса, бош мураббийликка Рубен Аморим тайинлангач. 23 ёшли футболчининг Мадрид гранди билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар имзоланган. «Трансфермаркт» портали унинг нархини 110 миллион еврога баҳоламоқда.