Наҳотки? Энг бой клубларимиздан бири-я!...

Наҳотки? Энг бой клубларимиздан бири-я!...

Кеча - якшанба оқшомида юртимизда футболга оид шов-шувли хабар тарқалди!

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматига, Республика футбол ассоциацияси ҳамда бир қатор маҳаллий клублар раҳбариятига чемпионат жамоаларида ўйнаган айрим футболчилар келишилган ўйинларда иштирок этгани ҳақида айбловлар ва далиллар келтирилган мактуб юборилди. Мактуб муаллифи ўзини «188Bet букмекерлик компанияси инспектори» деб таништирган.

Хусусан, мактубда «Локомотив»нинг «Сўғдиёна» (17 июнь) ва АГМК (10 август) клубларига қарши ўтказган Суперлига ўйинларини «келишилган» деб атаган. Хатда шунингдек, «темирйўлчилар» сардори Кахи Махарадзенинг номи қайд этилган.

«Футболчилар ва ҳамкорлардан келиб тушган сўровлар натижасида, келишилган ўйинларда ҳар бир клубдан беш нафардан футболчи иштирок этгани маълум бўлди. Текширувлар давомида биз ушбу ҳолатда ўйинчиларнинг барча транзакция ёзувларини, оммавий ёзишмаларини, фотосуратларини, пул тикиш маълумотларини олишга муваффақ бўлдик. Шунингдек, биз ушбу ўйинлар вақтида амалга оширилган аномал пул тикишларни ҳам аниқладик. Агар ғайритабиий тикишлар аниқланса, букмекерлар ўйинни тўсиб қўяди ва ўйинчиларга жиддий огоҳлантиришлар беради», - дейилади мактубда.

«Биз бу борада барча далилларга эгамиз, марҳамат текширинг», дейилади хатда ва қуйидаги ўйинлар рўйхати ҳамда далиллар келтирилади:

1. АГМК - «Локомотив» ўйини (2022 йил 10 август);

2. «Локомотив» - «Сўғдиёна» ўйини (2022 йил 17 июнь);

3. Пул тикилаётган ҳолат суратлари;

4. Ўйинчининг (Кахи Махарадзе) пул тикаётган видеоси;

5. Барча иштирокчиларнинг видео ёзувлари.

«Биз ФИФА учун кўпроқ далиллар тўплаяпмиз. Қолаверса, Ўзбекистон ҳукумати, расмийлар, журналистлар, полиция, футболчилар, клуб президентлари ва мураббийларни ушбу вазиятни ўрганишга чақирамиз. Бизнинг компаниямиз бу ҳолатни бутун дунёга намойиш этади. Биз бу мактубни Ўзбекистон ҳукуматига ҳам юборамиз», - дейилади мактубда.

Ташкилот расмийси хатга илова сифатида келишилган ўйинда иштирок этганликда гумонланаётган Каха Махарадзенинг чатлардан биридаги суҳбати суратини далил сифатида келтирган. Унда грузиялик легионернинг икки киши билан видеоконференция режимида суҳбатлашаётганини кўриш мумкин. Учинчи шахс кўрсатилмаган:

715584_original.jpg

Яна бир расмда келишилган ўйин бўйича инглиз тилидаги диалогдан скриншотлар келтирилган:

wWwfGdmUca7QhGlSFtTZ9fY6qi3kf2.jpg

Иловадаги яна бир суратда «Tony», Kakhi ва «E.K» профилидаги шахсларнинг гуруҳдаги ўзаро суҳбати скриншоти келтирилган. Гуруҳда 19 киши борлигини, унда Кахининг овозли хабар жўнатгани, «E.K» профилидаги шахснинг «Улар 8 дақиқадан кейин ишни бошлайди, ҳозир ўйинчилар жаҳл қилишмоқда ва жамоа сардори Кахидан пул сўрашмоқда. Улар бутун мавсум ишламоқчи. Сабаби клубда пул бор», - дея ёзишмаларини кўриш мумкин.

6uHGOyTAaJdg7EcEECcLk8UPFttnB6.jpg

Букмекерлик компанияси назоратчиси томонидан жўнатилган хатдаги ўйинларга назар соладиган бўлсак, 10 август куни ўтган ОКМК - «Локомотив» учрашувида Олмалиқ клуби йирик 4:0 ҳисобида зафар қучган.

17 июнь кунги «Локомотив» - «Сўғдиёна» (0:1) баҳсида эса Жиззах клуби Тошкентдан минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтган. Эътиборлиси, шу куни Махарадзе 53-дақиқада оддий вазиятда жиззахликлар форварди Шохруз Норхоновнинг оёғини босган ва қизил карточка олиб майдонни тарк этган. «E.K» профилидаги шахснинг «Улар 8 дақиқадан кейин ишни бошлайди», дея ёзилганини инобатга олсак, бу ёзишма ушбу баҳснинг танаффусида бўлгани ва гуруҳ аъзоси Кахи Махарадзе танаффусдан кейин 8 дақиқа ўтиб, майдонда ўзининг четлатилишини саҳналаштиргани тасдиланади. Август ойида «Локомотив» бош мураббийи Денис Коростиченко истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Сервер Жепаров бош мураббий сифатида иш бошлагани бу воқеаларга қанчалик алоқадор экани, номаълум.

Ушбу шов-шувли хат ва воқеалар юзасидан ЎФА ва ПФЛ хабар топган бўлса-да, ташкилотлардан ҳозирча расмий жавоб янграмади. «Локомотив» клуби ҳам расмий муносабат билдиришдан ҳозирча тийилмоқда. Бундай қинғирликларда биргина Кахи Махарадзе ва «Локомотив» эмас, рақиб жамоалар ҳам аралашгани ҳеч гап эмас. Суперлига баҳслари энди қизғин паллага кираётганда бу воқеа турнирга соя солмаслигини истардик. Бунинг учун энди гумондорлар «сайраши» ва айбдорлар жазоланиши шарт.

Манбалар: zamin.uz, tribuna.uz, fergana.media

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.