АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Биласиз, яқинда «Ливерпуль» мухлису-хўжайинлари қалбидан чуқур ўрин олган немис мутахассиси Юрген Клопп мавсум тугаши билан жамоадан кетишини эълон қилди
Бундай кутилмаган чиқиши бутун футбол жамоатчилигини ҳайратда қолдиргани ҳақиқат. Хўш, «қизиллар» устози нима сабабдан бу қарорга келди? Қуйида унинг «Ливерпуль» клуби расмий сайтига берган интервьюсини эътиборингизга ҳавола қиламиз ва Сиз барча саволларга жавоб оласиз, деган умиддамиз.
- Юрген, биламиз, сизда «Ливерпуль» мухлисларига тушунтириб берадиган хабар бор. Уни баҳам кўрасизми?
- Ҳа, албатта. Мавсум охирида клубни тарк этаман. Бу янгилик кўпчиликни ҳайратда қолдираётганини тушунаман, лекин мен ҳамма нарсани тушунтириб бера оламан ёки ҳеч бўлмаганда ҳаракат қиламан. Мен бу клубдаги ҳамма нарсани яхши кўраман, шаҳарни, мухлисларимизни яхши кўраман, жамоани яхши кўраман, клуб ходимларини яхши кўраман. Аммо бу қарорни қабул қилаётганим шуни кўрсатадики, мен буни қилишим керак эди. Гап шундаки, буни қандай айтишим керак, хуллас, энергия тугади. Ҳозир ҳеч қандай муаммо йўқ, албатта, мен анчадан бери бу ҳақда эълон қилишим кераклигини билардим, лекин ҳозир жуда яхши ҳолатдаман. Мен бу ишни қайта-қайта қила олмаслигимни билардим. Кўп йиллар давомида бирга бўлганимиздан, бирга ўтказган вақтимиздан ва бирга бошдан кечирганимиздан сўнг, сизга бўлган ҳурмат ўсди, севги кучайди ва мен қила оладиган энг кам нарса бу сизга ҳақиқатни айтишдир - ва бу айни ҳақиқатдир.
- Ўйлайманки, мухлислар сизга нимадир бўлган, деган хавотирга боришлари мумкин.
- Мен яхшиман, соғломман. Хавотирланадиган ҳеч нарса йўқ. Ноябрь ойида клубга айтдим... бу ерда мен одамларга қандай иш билан шуғулланаётганимни бироз тушунтиришим керак. Одамлар ҳамма нарсани ташқаридан кўришади, лекин мавсум бошланади ва сиз кўп нарсани режалаштирасиз. Биз ёзда потенциал трансферларни, қаерга боришимиз мумкинлигини ва ҳоказоларни биргаликда муҳокама қилдик. Ва бу жараён бошланганида, мен бу ерда бўлишимга ишончим комил эмас, деб ўйладим. Бу фикр мени ҳайратда қолдирди, шундан кейин бу ҳақда ўйлай бошладим. Бу бошланиши эди. Ўтган мавсум жуда қийин бўлди ва эҳтимол бошқа ҳар қандай клубда мураббийга: «ҳаммаси учун катта раҳмат, лекин энди тугатайлик», дейишади. Хайриятки, бу ҳолатга мен тушмадим. Жамоани курашга қайтариш мен учун жуда муҳим эди ва фикру-хаёлим фақат шунда эди. Ва бизнинг ихтиёримизда улкан салоҳиятга эга жамоа борлигини англаганимда, жуда тез ўзимизга келиб олдик. Кейин ўзим ҳақимда ўйлашни бошладим ва буни тўғри деб биламан.
- Мавсум тугашига ҳали анча вақт бор. Қарорингизни ҳозир айтаётганингизнинг сабаби борми?
- Идеал дунёда мавсум охиригача ҳеч кимга ҳеч нарса демаган бўлардим. Ғалабага эришиб, кейин кетаётганимни айтардим. Аммо бизнинг дунёмизда бундай нарсаларни сир сақлаш мумкин эмас. Кўп нарсалар таъсир қилди ва биринчи навбатда шахсий аҳволим. Одамлар, жамоа, клуб - ҳамма бу ҳақда олдиндан билиши керак. Чунки улар бирор нарсани режалаштиришлари учун вақт керак. Ишончим комилки, агар сиз шундай қарор қабул қилсангиз буни олдиндан қилганингиз маъқул. Агар янги мавсумда - сентябрда энди давом эттиролмаслигимни тушунганимда эди, бундан ҳам баттарроқ бўларди. Бу клуб, биз биргаликда қурган нарса, агар мен нотўғри қарор қабул қилсам ёки уни нотўғри вақтда қилсам, жуда ёмон бўлиши мумкин эди. Шундай экан, қароримни иложи борича эрта айтишим муҳим эди.
- Сизнинг қарорингиз жамоага мавсумнинг сўнгги ойларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинми?
- Бу саволни тушунаман. Аммо барчаси бизга боғлиқ. Мен Дортмундда ҳам худди шундай вазиятга дуч келдим, инкор эта олмайман. Бизнинг натижаларимиз фақат бизга боғлиқ. Эҳтимол, ушбу чиқишдан кейин биз матбуот анжумани ўтказармиз, аммо кейин мен мавсумга юз фоиз шўнғийман. Бизда курашиш учун кўп нарса бор. Мен ҳар доим гапирганман ва айниқса ҳозир буни такрорлаш жуда муҳим: мен туфайли ҳеч нарса бўлмайди. Биз бир-биримизни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз, мен шу ердаман. Сўнгги ойларда ҳеч ким бирон бир ўзгаришни сезмаган, деб ўйлайман ва бу қарорга келганимга анча бўлган.
- Клуб хўжайинлари бу янгиликка қандай муносабатда бўлишди?
- Хўш, улар зиёфат қилишмади! Йиллар давомида биз раҳбарият билан ақл бовар қилмайдиган муносабатларни ўрнатдик. Улар мени жуда яхши билишади, шунинг учун улар мени ишонтиришга ҳаракат қилишлари учун эшикни бироз очиқ қолдириб, бундай қарор ҳақида гапирадиган одам эмаслигимни тушунишади. Раҳбарият бу қарорни қабул қилди. Ҳеч ким хурсанд бўлмади, лекин ўзим ҳам бахтли эмасман - нима тўғри эканлигини биламан. Аммо мен ўйинларда тўлиқ бўламан - ҳозир ҳеч қандай хайрлашув учрашувлари керак эмас, чунки ҳали мавсум узоқ давом этади. Руҳий ҳолатим ҳақида ташвишланишга ҳожат йўқ, чунки мен мутлақо яхшиман.
- Сизнинг қарорингиз клуб ичидагиларга қандай таъсир қилди?
- Ҳаммаси одатдагидек, лекин фақат қайғу билан. Келажак қандай бўлишини ҳеч ким билмайди, лекин яхши пойдевор аллақачон мавжуд. Агар сиз 10 йил олдин мендан ушбу жамоани бошқаришимни сўраган бўлсангиз, мен бу ерда бўлиш учун бошим билан ғишт деворини тешиб қўйган бўлардим. Аммо, афсуски, бу ишни 24 йилдан бери бажараман ва ҳозир ҳаёт нима эканлигини тушунишни хоҳлайман. Бу нима эканлигини билмайман. Ҳеч бўлмаганда нима эканлигини билишга ҳаракат қилишим керак.
- Ва ниҳоят, мухлисларга қандай хабарингиз бор?
- Бу қароримни қабул қилишингизни жуда истардим. Кейин менинг номимга қўшиқ куйламаслигингизни сўрамоқчиман. Бу керак эмас. Ҳар доим мени эмас, жамоани қўллаб-қувватлашингизни хоҳлардим. Менга бўлган муносабатингиз ҳақида биламан, ҳеч қандай далил шарт эмас. Биз ҳали хайрлашишга вақт топамиз. Биз «Ливерпуль», биз биргаликда қийин кунларни бошдан кечирдик ва бундан ўтамиз. Келинг, бу мавсумни ғалабалар билан тугатайлик. Тугатайликки, кейин ортга қараганимизда табассум қилиш учун сабаб бўлсин. Барчангизга раҳмат!
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789