«Юве» Гринвудга қизиқмоқда

«Юве» Гринвудга қизиқмоқда

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд «Ювентус»га ўтиши мумкин.

Турин клуби 21 ёшли англияликнинг «МЮ»даги келажаги ноаниқлигидан фойдаланиб қолмоқчи ва уни ёзда ижарага олишга уриниб кўради. Туринликлар раҳбарияти манчестерликларнинг собиқ ярим ҳимоячиси Поль Погба Гринвудга таъсир ўтказа олади, деб ҳисоблайди. Гринвуд футболчини севган қизи зўрлашда айблаганидан сўнг, 2022 йилнинг январидан бери майдонга чиқмайди. Жорий йилнинг февралида форварддан барча айбловлар олинди, аммо «МЮ» вазият бўйича ички текширув ўтказиши сабаб, уни таркибга қайтармади. Гринвуднинг манчестерликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.