«Юве» Тилемансга ов бошлади

«Юве» Тилемансга ов бошлади

«Ювентус» «Лестер» билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етадиган ярим ҳимоячи Юри Тилемансни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Олдинроқ Туринда Тилемансни ёзда кетиши мумкин бўлган Адриен Рабьонинг ўрнига кўраётгани хабар қилинганди. Calciomercatoweb нашри хабарига кўра, «Ювентус» қишки трансфер ойнасида Юри Тилемансни Уэстон Маккеннига алмаштирмоқчи. Сўнгги ҳафталарда 24 ёшли америкалик футболчининг трансфери ҳақидаги миш-мишлар мунтазам равишда айтиб келинмоқда. Уэстон Маккеннини Премьер-лиганинг бошқа клубларига, хусусан, «Астон Вилла»га ўтиши ҳақида ҳам хабар берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.