«Юве»да вариант бор, лекин...

«Юве»да вариант бор, лекин...

«Ювентус» УЕФА билан молиявий фирибгарликлар иши бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Клуб раҳбарияти ва ҳуқуқшунослардан иборат делегация УЕФА билан келишиш ва масалани ҳал қилиш учун Туриндан Ньонга учиб кетди. «Ювентус» бу йил Конференциялар Лигасидан четлатилиб, клубнинг молиявий фирибгарлик ишларини ёпиб юбориш ва бу мавзуга бошқа қайтмаслик варианти бор. Бу келишув бўйича, Турин клуби айбини расман тан олган бўлади. Гап фақат УЕФАнинг айбловлари ҳақида кетмоқда. Бу Италия судларидаги ишларга алоқадор эмас. Бунга қадар «Ювентус» ўз капиталларини сохталаштиргани учун 10 очкодан маҳрум қилинганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.