"Ювентус" Погба билан шартномани бекор қилиши мумкин

"Ювентус" Погба билан шартномани бекор қилиши мумкин

Италиялик журналист Николо Шира ўзининг Х ижтимоий тармоғида ёзганидек, Туриннинг "Ювентус" клуби франциялик ярим ҳимоячи Пол Погба билан шартномани бекор қилиш вариантини кўриб чиқади.

Тўғри, агар футболчининг такрорий допинг тести ижобий бўлса, бундай бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Погбада тестостерон тести ижобий чиққани эълон қилинган эди. Айни дамда клуб франциялик футболчини машғулотлардан четлаштириш ва унга маош бермаслик билан чекланиб қолган.