Забитцерга «Дортмунд» харидор

Забитцерга «Дортмунд» харидор

«Бавария» ярим ҳимоячи Марсель Забитцерни ёзги трансфер ойнасида сотиши мумкин.

Унга «Боруссия Дортмунд» харидор бўлиб турибди. Эҳтимолий трансфер нархи 15-20 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Айни дамда футболчи келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. Агарда у «арилар» таклифига рози бўлса, клуб техник директори Себастьян Кель ушбу трансфер борасида ишларни бошлаб юборади. Энг яхши вариантда «Боруссия» ушбу масалани душанба кунигача ҳал қилмоқчи, айнан шу куни жамоа АҚШ турнесига йўл олади. Эслатиб ўтамиз, Австриялик «Бавария»га 2021 йилнинг август ойи охирида «РБ Лейпциг»дан ўтган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.