Закария «Рома» шорт-листида

Закария «Рома» шорт-листида

Ярим ҳимоячи Денис Закария ёзги трансфер бозорида «Ювентус»ни тарк этиши мумкин.

«Рома» 25 ёшли футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда. Клуб бир неча ойни ўтказиб юбориши мумкин бўлган Жоржинио Вейналдумнинг жароҳати туфайли марказий ярим ҳимояга футболчи қидирмоқда. Швейцариялик футболчи шу йилнинг январь ойида «Ювентус»га ўтган эди, аммо клуб уни қўйиб юборишга тайёр. «Рома» Закарияни ижарага олиш борасида суриштирув ўтказди. Римликларнинг шорт-листида бошқа футболчилар ҳам бор: «Торино»дан Саша Лукич ва «Кальяри»дан Наитан Нандес.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.