Жало учун курашда «Интер» етакчи

Жало учун курашда «Интер» етакчи

«Лилль» марказий ҳимоячиси Тьягу Жало фаолиятини «Интер»да давом эттириши мумкин.

«Нерадзуррилар» 23 ёшли ўйинчига даъвогарлар қаторига аллақачон киритилган. Николо Скиранинг хабарига кўра, ҳозирда «Интер» португалиялик марказий ҳимоячи учун курашда пешқадамлик қилмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди ва «А» серия гиганти уни эркин агент сифатида жалб қилишга умид қилмоқда. Transfermarkt маълумотларига кўра, Жалонинг трансфер қиймати 16 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.