Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Амалдаги чемпион 27 февраль куни охирги назорат учрашувида майдонга тушди ва «Қўқон-1912»га имкониятни бой берди - 1:2.
«Пахтакор»нинг ягона голи Умар Адҳамзода ҳисобига ёзилди.
«Пахтакор» - «ҚўҚон-1912» - 1:2
Голлар: Умар Адҳамзода - Андро
Гиоргадзе, Аслиддин Тоштемиров (пен.).
«Пахтакор» (бошланғич таркиб): Павел Павлюченко, Беҳруз Асқаров, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Дилшод Саитов, Умар Адҳамзода, Диёр Ортиқбоев, Сардор Собирхўжаев, Диёр Холматов, Достон Ҳамдамов, Драган Черан, Пўлатхўжа Холдорхонов.
ОКМК
Олмалиқ жамоаси Суперлига стартидан олдин охирги назорат учрашувини «Машъал»га қарши ўтказди. Ёпиқ тарзда кечган баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари Асрор Алиқулов қўл остидаги Про лига жамоасига ютқазиб қўйишди - 1:3.
ОКМК - «Машъал» - 1:3
Голлар: Нодир Абдураззоқов - Нуржаҳон Музаффаров, Рустам Абдуҳамидов, Анвар Муродов.
ОКМК (бошланғич таркиб): Жавоҳир Илёсов, Авазбек Ўлмасалиев, Сардор Раҳмонов, Акрам Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Миржамол Қосимов, Ойбек Рустамов, Хуршид Ғиёсов, Арихиро Сентоку, Милян Шкрбич, Иракли Рухадзе.
ОКМК шунингдек, янги мавсум олдидан футболчиларни расман таништирди. 26 февраль куни ОКМК спорт мажмуасида ташкил этилган тадбирда клуб президенти Абдулла Хурсанов аввало, футболчиларга омад тилади. Шундан сўнг клуб раҳбари бош мураббий Миржалол Қосимов билан бирга миллий бренд - 7SABER томонидан тайёрланган махсус формаларни футболчиларга тантанали равишда топширди.
Эслатма, ОКМК янги мавсум олдидан 3 нафар легионер - грузиялик ярим ҳимоячи Гиорги Папава, сербиялик марказий ҳужумчи Милян Шкрбич ва япониялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Арихиро Сентоку билан шартнома тузди. Шунингдек, ўтган мавсум Суперлигада тўп сурган Мурод Тошматов, Жавоҳир Илёсов, Авазбек Ўлмасалиев, Али Абдураҳмонов, Азиз Холмуродов, Асадбек Раҳимжонов, Азиз Баҳромов, Саидафзал Аҳроров, Аброр Саримсоқов ва Фаррух Қодиров жамоаси сафини тўлдиришди.
«БУНЁДКОР»
«Қалдирғочлар» тайёргарлик жараёнининг якунида Тошкентда «Машъал» билан ўйнаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Янги футболчиларни таништирув маросимида эса жамоа вакилларига тегишли ўйинчилик рақами туширилган формалар топширилди. Айтганча, Зокир Ҳаётов бошқарувидаги «Бунёдкор-2012» жамоаси Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкиллаштирилган хотира турниридан ғалаба билан қайтди. Ёш «қалдирғочлар» 16та жамоа қатнашган мусобақа финалида «Актобе» тарбияланувчилари билан куч синашиб, пенальтилар серияси бўйича устун келишди - 4:2.
«СЎҒДИЁНА»
Жиззах клуби 17 ёшли дарвозабон Муҳаммадюсуф Собировни ўз сафига қўшиб олди. Ўтган мавсум «Бунёдкор» U-21 жамоасининг 12та ўйинида майдонга тушган истиқболи кипер Ўзбекистон U-17 термаси аъзоси ҳисобланади. У жумладан, ўтган йили Индонезияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида доирасидаги 5та ўйинда ҳам қатнашиб, ўсмирларимизнинг чорак финалга қадар боришларига катта ҳисса қўшганди.
«ЛОКОМОТИВ»
Суперлига дебютанти 1-тур ўйинида «Металлург»ни қабул қилади. 3 март кунига белгиланган ушбу баҳсда тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов жароҳат туфайли «Локомотив»га ёрдам беролмайди.
«ҚЎҚОН-1912»
Қўқон жамоасининг Тожикистонда олиб борилган 1 ҳафталик йиғини якунлади. «Қўқон-1912» қўшни мамлакатда «Хўжанд»ни 2:1 ҳисобида енгиб, «Динамо» (Владивосток)га қарши баҳсда дуранг қайд этди (0:0). Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги жамоа таркибида ўзгаришлар ҳам бор. Жумладан, «Насаф»нинг икки футболчиси «Қўқон-1912» сафига қўшилди. Булар - Зафар Ҳакимов ва Бекжон Жўраев. 1 йиллик шартнома остига имзо чеккан 20 ёшли ярим ҳимоячи Бекжон Жўраев ўтган мавсум «Насаф» U-21 жамоаси сафида 23та ўйинда майдонга тушган ва 3та гол урганди. аввалги мавсум «Насаф» U-21 жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган ҳимоячи Зафар Ҳакимов билан ҳам 1 йиллик шартнома тузилди. 21 ёшли футболчи ўтган мавсум «Насаф» U-21 либосидаги 22та ўйинда рақиблар дарвозасини 5 марта нишонга олганди. Қўқонликлар шунингдек, грузиялик Андро Гиоргадзени ҳам 1 йиллик шартнома асосида ўз сафларига олишди. Ўтган мавсум «Машъал» сафида Про лиганинг 15та ўйинида 4та гол урган марказий ҳимоячи орқа чизиқ вакиллари орасида энг яхши тўпурар бўлганди.
Тожикистондан Тошкентга қайтган «Қўқон-1912» сешанба куни «Пахтакор»га қарши назорат ўйинида майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Пахтакор» - «ҚўҚон-1912» - 1:2
Голлар: Умар Адҳамзода - Андро
Гиоргадзе, Аслиддин Тоштемиров (пен.).
«Қўқон-1912» (бошланғич таркиб): Мирзоҳид Жалилов, Аслиддин Тоштемиров, Усмонали Абдукаримов, Александр Мерзляков, Асадбек Зокиржонов, Иброҳим Мухторов, Мустафо Абдуманнонов, Жавоҳир Ҳусанов, Муҳаммадюсуф Турдиалиев, Бобур Собиров, Дониёр Исмоилов.
«МАШЪАЛ»
Муборак жамоаси 26 февраль куни Тошкентда Суперлига вакиллари - «Бунёдкор» ва ОКМКга қарши назорат учрашувлари ўтказди. «Машъал» уларнинг биринчисида мағлубиятга учраган бўлса (1:2), иккинчида устун келди (3:1).
«Бунёдкор» - «Машъал» - 2:1
Гол: Муҳаммадали Намозов.
ОКМК - «Машъал» - 1:3
Голлар: Нодир Абдураззоқов - Нуржаҳон Музаффаров, Рустам Абдуҳамидов, Анвар Муродов.
«Машъал» (бошланғич таркиб): Умид Ҳамроев, Муҳаммадали Намозов, Шаҳбоз Жўраев, Асил Бегимқулов, Жавоҳир Абдуалимов, Ҳумоюн Муртозаев, Иброҳим Ғанихонов, Рустам Абдуҳамидов, Ислом Баратов, Нуржаҳон Музаффаров, Майкл Бабатунде.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789