Заньоло Италияга қайтмоқда

Заньоло Италияга қайтмоқда

«Галатасарой» ярим ҳимоячиси Никола Заньоло Италия «А» Сериясига қайтмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, италиялик футболчи «Аталанта»га ўтишга яқин. Томонлар келишувга эришиш арафасида турибди. Қайд этилишича, Бергамо клуби Николани сотиб олиш шарти билан ижарага олади. «Рома» собиқ футболчиси Рим клубини тарк этгач, «Галатасарой» ўйинчисига айланган ва якунланган мавсумни ижара асосида «Астон Вилла»да ўтказганди. У 25 ўйинда 2та гол муаллифига айланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.