ЖЧ-2022. Кутилганидек Франция Марокашни мағлуб этиб, 2-финалчига айланди

ЖЧ-2022. Кутилганидек Франция Марокашни мағлуб этиб, 2-финалчига айланди

Мана ниҳоят Қатардаги мундиалда 2-финалчи ҳам аниқланди.

Франция ва Марокаш миллий жамоалари ўртасидаги баҳсда Тео Эрнандес ҳамда Рандаль Коло-Муанининг голлари амалдаги чемпионга ғалаба келтирди. Тан олиш керак, кутилганидек Марокашнинг Францияга кучи етмади. Дешам жамоаси финалдаги рақибидан фарқли ўлароқ бир кишига боғланмаганини кўрсатди, ҳаттоки дастлаб ЖЧ қайдномасига киритилмаган футболчи ҳам гол уриб кетди. Айтганча, мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб Гризманн топилди.
Шу ўринда айтиш жоизки, Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам ушбу баҳсни Дохадаги «Ал Байт» стадионидан кузатди ва баҳсдан олдин: "Франция ғалабаси учун мухлислик қиламиз. Спорт икки миллатни дўстона муносабатлар билан бирлаштиради" деган эди. 

Ўйиндан кейин эса у ҳаттоки Марокаш миллий жамоасининг ҳам кийиниш хонасига кириб, Софиан Амрабатга у мусобақанинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлганини айтган.
Шундай қилиб,  тариқа Франция 18 декабр куни Аргентинага қарши финалда чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Марокаш эса 17 декабрда Хорватия билан 3-ўрин учун майдонга тушади.
Бинобарин, ЖЧ-2022 финалида 5тадан гол билан тўпурар бўлиб турган (Месси ва Мбаппе), атрофида 4-5 футболчини парвона қиладиган клубдошлар тўқнаш келишади 
18 декабр куни нафақат чемпион, эҳтимол, «Олтин тўп-2023» соҳиби ҳам аниқланади.
photo-2022-12-15-06-31-39.jpg

ЖЧ-2022. Яримфинал (1:0)
ФРАНЦИЯ — МАРОКАШ 2:0
14 декабр, «Ал Байт»
Голлар: Эрнандес (5), Коло-Муани (79).
Франция – Льорис, Кунде, Варан, Конате, Эрнандес, Тчуамени, Фофана, Жиру (Тюрам, 65), Гризманн, Дембеле (Коло-Муани, 79), Мбаппе.
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс (Амалла, 21; Эззалзули, 78), Ал Явмиқ, Дори, Мазрауи (Аттийят-алла, 46), Зиёш, Амрабат, Унаи, Ан-Носири (Ҳамдалла, 66), Буфаль (Абуҳилол, 67).
Огоҳлантириш: Буфаль (27).