ЖЧ-2022. "Н" гуруҳи: Португалияда ғалаба, Роналдуда эса яна бир рекорд натижа... 

ЖЧ-2022. "Н" гуруҳи: Португалияда ғалаба, Роналдуда эса яна бир рекорд натижа... 

Қатарда давом этаётган ЖЧ-2022 "H" гуруҳи 1-тури доирасидаги энг қизиқарли ўинлардан бирида Португалия миллий жамоаси Ганага қарши майдонга тушди.

«Stadium 974»да кечган баҳс асосан 2-таймда "қизиди".  Зотан, ўйиндаги ҳисоб 65-дақиқада очилди. Роналду ганалик ҳимоячи билан курашда пенальти ишлаб, 11 метрлик жарима зарбасидан аниқ фойдаланди – 1:0. Ушбу гол орқали Криштиану 5та жаҳон чемпионатида гол киритган тарихдаги биринчи футболчига айланиб, рекорд қайд этди.

Бироқ, 73-дақиқага келиб Қуддуснинг узатмасини тажрибали  Айю голга айлантириб мувозантни  тиклади – 1:1. Чунончи, учрашувнинг 78- ва 80-дақиқаларида Брунунинг "дубль" узстмасидан ҳисоб 3:1 га айланди.
Захирадан майдонга тушган Бухорий 89-дақиқада ўз голи билан интригани қайтарди – 3:2. Жами 100 дақиқа давом этган ўйин якунигача португаллар қийинчилик билан ғалабани сақлаб қолишди. 
Шундай қилиб, 68 ёшли Сантуш жамоаси 3 очко билан H гуруҳида 1-ўринга кўтарилди, Жанубий Корея ва Уругвайда 1 очкодан бўлса, Гана сўнгги ўринга тушди.
Бундан бироз аввал эса гуруҳдаги бошқа ўинда эса  Уругвай Жанубий Корея муроса кўчасини танлаганди.

ЖЧ-2022. H гуруҳи. 1-тур
ПОРТУГАЛИЯ – ГАНА 3:2
Голлар: 1:0 – 65, пенальти Роналду, 1:1 – 73 Айю, 2:1 – 78 Жоау Феликс, 3:1 – 80 Рафаэл Леау, 3:2 – 89 Бухорий.
Португалия – Диогу Кошта, Жоау Канселу, Данилу Перейра, Рубен Диаш, Геррейру, Отавио (Вильям Карвалью, 56), Бернарду Силва (Пальинья, 88), Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 77), Бруну Фернандеш, Роналду (Гонсалу Рамуш, 88), Жоау Феликс (Жоау Мариу, 88).
Гана – Ати-Зижи, Сейду (Лэмпти, 66), Жику (Семеньо, 90), Амарти, Салису, Баба, Парти, Кудус (Букари, 77), Абдул-Самед (Кьере, 90), Айю (Айю, 77), Уильямс.
Огоҳлантиришлар: Қуддус (45), Айю (49), Сейду (57), Уильямс (90), Данилу Перейра (90), Бруну Фернандеш (90).

УРУГВАЙ – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 0:0
Уругвай – Рочет, Касерес, Годин, Хименес, Оливера (Винья, 79), Варела, Весино (де ла Крус, 78), Бентанкур, Вальверде, Пельистри, Суарес (Кавани, 64), Нуньес.
Жанубий Корея – Ким Син Гю, Ким Мун Ҳван, Ким Ен Гвон, Ким Мин Чжэ, Ким Чжин Су, Чжон У Ен, Ли Чжэ Сон (Сон Чжун Хо, 75), Хван Ин Бом, Сон Ҳён Мин, Ҳван Ий Чжо (Чжо Гю Сон, 74), На Сан Хо (Ли Кан Ин, 75).
Огоҳлантиришлар: Касерес (57), Чжо Гю Сон (88).