ЖЧ-2022 САРАЛАШИ (ОФК). «Плей-офф» курашда «кенгурулар» кучлироқ

ЖЧ-2022 САРАЛАШИ (ОФК). «Плей-офф» курашда «кенгурулар» кучлироқ

Мамлакатимиз қитъа миқёсидаги икки йирик мусобақага мезбонлик қилаётган паллада БАА ва Австралия термалари ЖЧ-2022нинг сўнгги йўлланмаларидан бири учун курашни давом эттиришди.

Ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошқарган «плей-офф» баҳсида омад австралияликларга кулиб боқди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Энди «кенгурулар» 13 июнь куни Перу термасига қарши баҳс юритишади. Ғолиб мундиал йўлланмасига эга бўлади.

 

БАА - АВСТРАЛИЯ - 1:2 (0:0)

Ал-Райан, Қатар. «Аҳмад бин Али» стадиони.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин  (Ўзбекистон), Ко Хьюн-Чжин (Ж.Корея).

Голлар: Каннедо Кайо (57) - Жексон Ирвайн (53), Айдин Хрустич (84).

БАА: Холид Исса, Волид Аббос, Муҳаммад ал Аттос, Халифа ал Ҳаммади, Холид Иброҳим, Али Салмин (Мажид Ҳассан, 88), Салмин ал Менҳали (Умар Абдулраҳмон, 89), Хариб Суҳайл, Абдалла Рамадан (Солиҳ ал Ҳассан, 75), Каннедо Кайо (Себастьян Тальябуэ, 89), Али Мабҳут (Яҳё Нодир, 75).

Австралия: Мэтью Райан, Азиз Бехич, Кай Роулес, Бэйли Райт, Натаниэль Аткинсон, Аарон Муй, Жексон Ирвайн, Айдин Хрустич (Авер Мабиль, 90}1), Крейг Гудвин (Жейми Макларен, 72), Мартин Бойл, Мэтью Леки (Милош Дегенек, 90+1).