ЖЧ (Футзал): Термамиз 1-турни жанговар дуранг билан бошлади

ЖЧ (Футзал): Термамиз 1-турни жанговар дуранг билан бошлади

Олдин маълум қилганимиздек, бугун футзал бўйича жаҳон чемпионати очилиш ўйинида вакилларимиз Нидерландияга қарши паркетга тушишди.

Тошкентдаги “Хумо арена”да бўлиб ўтган ушбу қизиқарли ўйинда Ўзбекистон термаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Элбек Тўлқинов, Ихтиёр Ропиев ва Ҳусниддин Нишоновнинг 40-дақиқадаги голи ҳамюртларимизга 1 очко олиб келди. 
Айтганча, гуруҳдаги 1-учркшувда Парагвай Коста Рикани 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.

Футзал бўйича ЖЧ-2024. 
А гуруҳи. 1-тур
ПАРАГВАЙ — КОСТА-РИКА5:2
ЎЗБЕКИСТОН — НИДЕРЛАНДИЯ – 3:3
Голлар: Элбек Тўлқинов (16), Ихтиёр Ропиев (36), Ҳусниддин Нишонов (40) — Тевфик Сеяр (4), Исмоил Уаддух (28, 37).
Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Аҳметзянов
Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов
Нидерландия: 1.Мануэл Куйк, 4.Тевфик Сеяр, 7.Жордани Мартинус, 8.Абдусамад Ат-Тоҳирий, 10.Исмоил Уаддух
Захира: 12.Мика Спигт, 2.Жорди Кретье, 3.Стейе Кее, 5.Аюб Бухорий, 6.Карим Моссауи, 9.Саид Бузамбу, 11.Лахсен Буюузан, 13.Ишак Белҳаж, 14.Муҳаммад Чик.