Жеррард учун охирги имконият...

Жеррард учун охирги имконият...

Daily Mail хабарига кўра, Стивен Жеррард АПЛнинг 10-турида «Ноттингем Форест»га қарши ўйинда ижобий натижа қайд этмаса, «Астон Вилла» бош мураббийи лавозимидан четлатилиши мумкин.

Жеррард қўл остида Бирмингем клуби Премьер-лиганинг жорий мавсумида ўтказган 8 ўйинининг фақат иккитасида ғалаба қозонди ва 6та гол урди. Фақат «Вулверхэмптон» «Вилла»дан ёмонроқ ўйин кўрсатмоқда. «Астон Вилла» аллақачон Жеррард ўрнига номзодлар рўйхатини тузиш билан банд бўлиб, улар Маурисио Почеттино, «Майнц» бош мураббийи Бо Свенссон ва «Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерсга қизиқиш билдирмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.