ЎзФҲМ: Футзал ҳакамлари узоқ муддатга четлаштирилди

ЎзФҲМ: Футзал ҳакамлари узоқ муддатга четлаштирилди

БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди

ЎзФҲМ матбуот хизмати футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ – “Оил Стар" ўйинидаги баҳсли вазият юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилди.   

БМБ - "Оил Стар" учрашувининг 40-дақиқасида номинал меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда тўп амалдаги чемпионларнинг 17-рақамли футболчиси қўлига тегди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ҳакамлар Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов мазкур эпизодда тўп қўлга тегмаганини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.   Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан рефериларнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди. Бугун эса ЎзФҲМ ушбу ҳолат бўйича ҳакамларга тегишли жазо тайинлади:   

"Футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ - "Оил Стар" баҳси ҳакамлари Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов ўйинда йўл қўйган хатолари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда биринчи ҳакам Анатолий Рубаковга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан,   футзал Олий лигаси учрашувларидан ярим мавсумга четлатиш ва қуйи лигага тушириш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.   

Иккинчи ҳакам Никита Афиногенов Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан,  футзал Олий лигасидан иккита турга четлатиш ва ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди", -дейилади ЎзФҲМ баёнотида.   

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.