Зиданга 120 миллионли шартнома

Зиданга 120 миллионли шартнома

«Ал-Наср» Зинедин Зиданни бош мураббий этиб тайинламоқчи.

Қайд этилишича, клуб франциялик мутахассисга йилига 60 миллион евролик икки йиллик шартнома таклиф қилган. Мураббийнинг ўзи ва унинг атрофидагилар бу таклифга ҳозирча муносабат билдиришмаган. Олдинроқ «Ал-Наср» Жозе Моуриньонинг ҳам номзодини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Руди Гарсия «Ал-Наср» бош мураббийлигидан озод этилганди. Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду шу жамоада ўйнайди. Зидан ва Моуриньо у билан «Реал»да бирга ишлаган. «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионатида 23 учрашувда 53 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. 50 ёшли Зидан 2021 йилда «Реал»ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.