Зидан Франция термасига ЖЧдан сўнг келади

Зидан Франция термасига ЖЧдан сўнг келади

20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан сўнг «Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция терма жамоаси устози бўлади.

«Бир ярим йил аввал Зидан «Реал»ни тарк этганида, Франция терма жамоаси таклифини кутиб, ҳеч қайси клубда мураббийлик қилмаслигини айтганди. Бугун кутиш тугади: жаҳон чемпионатидан кейин Францияни Зинедин Зидан бошқаради», - деб ёзди журналист Серхио Валентин Twitter-да. Зидан 1994 йилдан 2006 йилгача Франция терма жамоасида 108та ўйин ўтказиб, 31та гол урган. Терма жамоа таркибида ярим ҳимоячи 1998 йилда Жаҳон чемпиони ва 2000 йилда Европа чемпионига айланган. Зидан бош мураббий сифатида «Реал» билан уч марта Чемпионлар Лигасини ютган, икки марта Испания чемпиони бўлган. Мутахассиснинг Мадрид клубини тарк этиши 2021 йилнинг 27 майида маълум бўлган эди. Ўшандан бери Зидан мураббийликка қайтмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.