Зоммер ҳаракати қимматга тушди

Зоммер ҳаракати қимматга тушди

«Нюрнберг» футболчиси «Бавария» либосида суратга тушгани учун ҳужумга учради.

Гап U-23 футболчиси Никлас Зоммер ҳақида кетмоқда. У «Бавария» либосида тушган суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган ва бир неча соатдан кейин постни ўчириб ташлаганди. Кейинчалик футболчи «Нюрнберг» мухлисларининг танқидига дуч келди - шанба куни «Магдебург» билан ўйинда мухлислар Зоммерга: «Никлас, сен худди «Бавария» каби расвосан» ва «Чиқ, Бавария чўчқаси» деб ёзилган баннерлар кўтаришди. Якшанба куни «Нюрнберг» футболчига ҳужум қилингани ҳақида хабар берди. Клуб баёнотида айтилишича, воқеа Зоммернинг уйидан чиқишида содир бўлган. «Бу ҳаракат футболчининг 5 кун аввал ижтимоий тармоқларда «Бавария» либосида тушган суратига муносабатга ўхшамоқда. Постдан кўп ўтмай, сурат ўчирилди ва футболчи омма олдида узр сўради. Клуб ўйинчиларнинг жисмоний ҳужумга учрашига ҳеч қачон тоқат қилмайди ва бундай хатти-ҳаракатларни имкон қадар қаттиқ қоралайди. Бу «Нюрнберг» қадриятларига мутлақо мос келмайди. Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаган. Агар бу борада айбловлар аниқланса, клуб тегишли жавоб қайтаради», - дейилади «Нюрнберг» баёнотида. Маълумот учун, Нюрнберг - Баварияда аҳоли сонига кўра Мюнхендан кейинги ўриндаги шаҳар. Икки клуб мухлислари ўртасида жуда зиддиятли муносабатлар бор. Ўзаро ўйинлар дерби ҳисобланади, аммо ҳозир «Нюрнберг» иккинчи Бундеслигада.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.