Жуд учун бош даъвогар ўзгарди

Жуд учун бош даъвогар ўзгарди

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида Жуд Беллингемни сотиб олиш учун асосий даъвогар жамоага айланди.

Bild ва Goal хабарига кўра, «Ливерпуль» клуби Беллингемни сотиб олиш фикридан қайтган. Клуб раҳбарияти жамоанинг кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаслик эҳтимоли юқорилиги учун 100 миллион еврога яқин ва ундан каттароқ трансферларни амалга ошириш режаларидан воз кечган. Клуб бу маблағ эвазига 3-4 нафар ўйинчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқчи. Bild нашрининг ёзишича, «Боруссия»нинг англиялик яримҳимоячиси учун «Реал» асосий даъвогарга айланган. Мадрид клуби ёзда Беллингем учун Дортмунд клубига 100 миллион евролик таклиф жўнатиши кутилмоқда. Қайд этилишича, «Манчестер Сити», «Челси» ва «ПСЖ» ҳам Беллингем трансфери учун курашмоқчи эмас. Маълумот учун, 19 ёшли хавбекнинг немис клуби билан амалдаги келишуви 2025 йилга қадар имзоланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.