Алаба машғулотларга қайтди

Алаба машғулотларга қайтди

“Реал” мавсум бошидан бери ҳимоя чизиғида муаммога дуч келмоқда. Жамоа ҳимоячиларининг аксарияти жароҳат туфайли ўйинларни ўтказиб юборишига тўғри келмоқда.

Энди орқа чизиқдаги вазият бироз юмшайдиган бўлди. Жамоанинг асосий ҳимоячиси Давид Алаба бир йил давом этган даволанишдан кейин умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

“Қироллик клуби” мухлисларини хурсанд қилган бу хабарни ишончли манбалардан бири – таниқли инсайдер Фабрицио Романо тарқатди.

Давид Алаба сўнгги бор ўтган йилнинг декабрь ойида “Вильярреал”га қарши ўйнаган эди. Тиззасидан оғир жароҳат олган австриялик футболчи даволаниш жараёнида футболчилик фаолиятини якунламоқчи ҳам бўлди. Бундан ташқари, “Реал”ни тарк этиш масаласини ҳам кўтарди.

Манбага кўра, нохушликлар ортда қолди ва Давид Алаба жамоасига ёрдам бергани жиддий тайёргарлик кўряпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.