«Вест Хэм»га янги бош мураббий тайинланди
Лондон клуби 49 ёшли мутахассис Грэм Поттерни билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.
Таниқли мутахассис, футбол эксперти Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги "Футболиум" каналида "Металлург" тўғрисида пост қолдирди.
«Металлург» билан рўй берган воқеа сенсация эмас. Эртами-кеч, шундай бўлиши керак эди. Нима, «Металлург» хавф остида қолганмиди? Аксинча, Бекобод клуби анчадан буён молиялаштириш нуқтаи назаридан энг барқарорларидан бири бўлиб келган. Янги асрнинг илк 10 йиллиги ўрталарида клуб доимий алғов-далғов даврни бошидан кечирганида ҳам, бунга «Ўзметкомбинат» томонидан молиялаштириш ишлари эмас, балки профессионаллик йўқлиги ёки ўша вақтдаги жамоа менежментининг ғаразли нияти сабаб бўлган. Яъни доимий тарзда лигада қолиш кун курашишда хира сувда ўз балиғини овлаш осон ҳисобланган. Барчаси 2007 йили Олий лигадан тушиб кетиш билан якунланди ва клуб фақат «Трактор» ҳамда «Тўполанг»нинг тарқатиб юборилиши туфайли қайтди. Энди эса вазият мутлақо тескариси: «Металлург» қуйи лигага тушиб кетмаслик миссиясини бажарди, аммо ўз ўрнини қайсидир жамоага мерос қолдирмоқда. Бу факт охирги вақтлар «Металлург»да ишлаганлар учун бироз аламли. Бекобод клуби 2018 ва 2019 йилларда элитада 5-ўринни эгаллаганида, қандайдир 5 мавсумдан сўнг унинг фаолияти барҳам топишини ҳеч ким тасаввур қилолмасди.
Аммо такрор айтаман, «Металлург»нинг таназзули - янгилик эмас. Одатга кўра, Ўзбекистонда футбол клублари ўз хўжайинларига қизиқарли туюлсагина мавжуд бўлади. 6 йил олдин мутахассисларнинг маълум бир гуруҳи барча давлат клубларини аукционда сотувга қўйиш билан улар дарҳол хусусий соҳибларга эга бўлишига ҳаммани ишонтирганида, Ўзбекистонда футбол саноати қандай ишлашини ҳатто тассаввур ҳам қилмаганди. Футболимиз муаммоси шуки, ўша пайт соҳа бошқарувида бўлган баъзи инсонлар ҳалигача ўз лавозимларидалар. Мана, «Ўзметкомбинат» раҳбарияти «Металлург»ни молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилди ва негадир клубни хусусий мулк сифатида олишга хоҳишмандлар йўқ. «Металлург»-ку майли, хусусий футбол клуби намунаси сифатида тақдим этилган «Турон» ҳозир қаерда? Ўзбекистон футбол иқтисоди шундай тузилганки, бирор хусусий инвесторда клубга пул тикиш хоҳиши йўқ. Чунки у сармояси қайтмаслигини билади. Футбол клуби - бу бутунлай зарар. Зарар критик даражага етишига қадар клуб (хоҳ хусусий, хоҳ давлатники) фаолияти давом этади. Зарар ақлга сиғадиган чегарадан ошиб кетса ёки бизнес манфаатларига зид келиши билан эса клуб ёпилади. «Металлург» билан содир бўлган воқеа эртами-кеч, Ўзбекистоннинг аксарият (агар ҳаммаси бўлмаса) клубларида кузатилиши мумкин. Шунчаки, «Металлург» мисолида кўриш мумкин: «Ўзметкомбинат»дек ташкилот клубни молиялаштириш иштиёқини йўқотган экан, демак, мамлакатда бирор жамоа таназзулдан ҳимояланмаган. Эслатиш керак, 2019 йили ҳукумат ҳужжати эълон қилинган бўлиб, унда 2030 йилгача давлат ташкилотлари иштирокидаги бирорта клуб қолдирмаслик вазифаси кўрсатилган. Рўйхатда «Металлург» биринчи бўлди. Эҳтимол, кейинги 5 йил ичида бу рўйхат яна бир нечта ном билан узаяди. Савол шуки, клублар ёпилгандан кейин нима қолади?
Йўқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар давлат хоҳламаса, клубларни умумий бюджет ҳисобидан сақлашга чақирмайман (айтганча, «Металлург» давлат бюджетидан бир тийин ҳам олмаган). Бинобарин, барчамиз ўз маблағимизни хоҳлаганча тасарруф этишга ҳақлимиз. Лекин ҳозирча тарихи, анъаналари ва тайёр инфратузилмаси бор клублар камайишида ҳеч қандай яхшилик кўрмаяпман. Савол: ҳаммаси қандай ишлаши кераклиги ҳақида ўз нуқтаи назарим борми? Аввало, ёлғон гапириш ва очко ўғирлашлик билан шуғулланишни тўхтатиш керак. Яна ўнг ва чапга қарамай, клубларга лицензия беришни ҳам. Қоғозда ҳаммаси яхши, лекин амалда ҳақиқий профессионал клублар йўқ. Собиқ иттифоқининг қулаши сабабларидан бири ҳам айнан шу - қўшиб ёзишлар ва ёлғон ҳисоботлар. Шундан сўнг мавжуд вазиятни тўғри ва танқидий баҳолаш муҳим. Лиганинг телеҳуқуқлар ва ҳомийлик шартномаларидан тортиб, стадионлар ва академиялар ҳолатию, клублар менежерлари малака даражасигача... Шунда муаммолар рўйхати ва даражаси аниқланади, ҳаракатлар дастури ўз-ўзидан қоғозга тушади.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Лондон клуби 49 ёшли мутахассис Грэм Поттерни билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.
Асосий таркибининг етакчи футболчиларни сақлаш мақсадида “Сурхон” раҳбарияти Нодирхон Неъматхонов, Дмитрий Плетнёв ҳамда Даврон Мерганов билан шартномани узайтирди
Жанлука Ди Марционинг ёзишича, италян клуби 27 ёшли ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789