Search

Ҳамидулло Абдунабиев — ОКМК футболчиси

 Ёзги трансфер ойнаси якунланиши арафасида ОКМК  яна бир муҳим трансферни амалга оширди. Суперлигада юқори ўринлар учун курашаётган «кончилар» дарвоза чизиғида рақобатни кучайтириш мақсадида жамоага янги посбонни жалб қилди.  

 23 ёшли Ҳамидулло Абдунабиев фаолияти давомида Тошкентнинг «Олимпик» ва «Бунёдкор» жамоалари шарафини ҳимоя қилиб, жами 61та ўйинда майдонга тушган ва уларнинг 24тасида дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлган. Эндиликда у ОКМК билан 2,5 йиллик шартнома асосида фаолиятини давом эттиради. 

 

ОКМК матбуот хизмати

Related to this topic: