Италиялик инсайдер, Жанлука Ди Марзионинг хабарига кўра, «Комо» Нико Паз трансферини тўлиқ сотиб олиш устида ишламоқда. «Реал Мадрид» ҳозирги кунда, қайта сотиб олиш бўйича баъзи бандлардан ташқари, қайта сотиш ҳуқуқининг бир қисмини ҳам ўзида сақлаб қолган. Эндиликда Италия клуби футболчининг трансферини 100 фоиз қўлга киритишни мақсад қилган ва юқорида қайд этилган бандларни олиб ташлаш устида ишламоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Нико Паз трансферининг 50 фоиз ҳуқуқи «Реал Мадрид»га тегишли. Шунингдек «қироллик клуби» Пазни қайта сотиб олишни ҳоҳласа 2026 йил ёзи учун 9 миллион евро, яна бир йилдан сўнг 10 миллион евро товон пули эвазига ўз тарбияланувчисини Мадридга қайтариш имкониятига эга.
“Комо” Нико Паз трансферини тўлиқ ўзиники қилмоқчи
