Мурат Якин: «Швейцария футболи катта ресурсга эга»
Яқин ўтмишнинг кўзга кўринган футболчиларидан бири Мурат Якин 2021 йилнинг август ойидан буён Швейцария миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда.
«Пари Сен-Жермен» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Лига 1 (Франция элит дивизиони) 16-туридан ўрин олган «Монако»га қарши ўйин (4:2)нинг 17-дақиқасида даҳшатли жароҳатга йўлиқди.
Италиялик кипер жон ҳолатга тўпга ташланди, рақиб жамоа ҳимоячиси Уильфрид Синго эса эҳтиётсизлик оқибатида унинг юзини босиб олди. Оқибатда дарвозабон алмаштирилди.
Хабарларга қараганда, «ПСЖ» шифокорлари кийиниш хонасидаёқ Жанлуижи Доннарумманинг ёрилган юзини тикишган. Бунда кипер юзига 10та чок тушган. Париж клуби баёнида айтилишича, италиялик дарвозабонда ҳаммаси жойида. Асосийси, унинг кўзига шикаст етмаган. Тўғри, Жижи чуқур тиббий кўрикдан ўтгач, бир неча кун машғулотларда қатнашолмаслиги мумкин.
Доннарумманинг ўз ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига даҳшатли тўқнашувдан кейинги ҳолати акс эттирилган суратини жойлади ва қўшиб қўйди: «Ҳаммаси яхши». Табиийки, кўплаб футболчилар бунга жавобан Жанлуижига тезроқ соғайиши ва сафга қайтишини тилашди. Фақат Италия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли эмас. Ҳамиша ўзгача хатти-ҳаракатлари ва қарашлари билан ажралиб туришни ёқтирадиган «бебош» футболчи шу ҳолатда ҳам Жанлуижи билан ҳазиллашишга жазм этди. «Жин урсин, у қанақасига бурнингни мажақламади...», - дея изоҳ ёзди СуперМарио. Ҳа, йиллар ўтаверади, аммо Балотелли сира ўзгармайди.
Яқин ўтмишнинг кўзга кўринган футболчиларидан бири Мурат Якин 2021 йилнинг август ойидан буён Швейцария миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда.
Жорий йил «Реал» собиқ футболчиси Хоселу учун анча омадли келди.
Юксак савияли футболчини эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олиш, кейин унинг трансфер қийматини ошириш учун зийраклик талаб этилади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789