«Мен Чеферин билан учрашдим. Улар «Негрейра иши»дан фойдаланиб, бизни Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборишни хоҳлашмоқда. Лекин бизни судсиз жазолашлари мумкин эмас. Биз Чемпионлар Лигаси учун ариза бердик ва йўлимизни тўсиб қўйишлари мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай хабар берилмади. «Негрейра иши» мисли кўрилмаган туҳмат кампаниясидир. Биз барча фактларни ошкор қилишдан биринчи бўлиб манфаатдормиз. Биз охиригача курашамиз», - деди Лапорта Esport3 нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум «Барселона» Испания чемпиони бўлганди.