“Барселона” мухлислари Лапортанинг истеъфосини исташяпти

“Барселона” мухлислари Лапортанинг истеъфосини исташяпти

"Барселона" мухлислар уюшмаси ярим ҳимоячи Дани Ольмо ва ҳужумчи Пау Викторни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар туфайли клуб президенти Жоан Лапортанинг истеъфосини талаб қилди.

"2024 йилнинг сўнгги соатларида бошимиздан кечирганимиз шуни кўрсатадики, клуб раҳбариятига бўлган ишонч бутунлай сўнди.

Нопрофессионал ва тартибсиз бошқарув асосий жамоанинг спорт натижаларига таъсир қила бошлайди, биз икки муҳим футболчини йўқотишимиз мумкин.

Шу сабабдан президент ва директорлар кенгашининг истеъфосини талаб қиламиз, шунингдек, “Барса” мухлисларини фаолликка, вазиятни ўзгартиришга ва ўз овозларини баралла чиқаришга чақирамиз", дейилади Х (собиқ) ижтимоий тармоғида эълон қилинган расмий баёнотда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.