Search

“Барселона” ўтган мавсум учун молиявий ҳисоботни тақдим этди

“Барселона” президенти Жоан Лапорта якшанба куни бўлиб ўтган аъзолар йиғилишида 2024/25 йилги молиявий ҳисоботни тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, иш ҳақи харажатлари 510 миллион евродан 534 миллион еврога кўтарилган ва натижада клуб мавсумни соф зарар билан якунлаган. Лапорта шунингдек, “Барселона” 2024/25 йилги мавсумда 994 миллион евро даромад олганини, бироқ 17 миллион евро миқдорида соф зарар кўрганини маълум қилди. Бу рақамлар ўтган мавсумга нисбатан даромад ва харажатлар ўсганини кўрсатади. 2023/24 йилги мавсумда клуб 900 миллион евро атрофида даромад қилиб, 5 миллион евро фойда қайд этганди.

Президентнинг айтишича, клубнинг ҳомийликдан олган даромадлари 259 миллион еврога етган ва лига белгилаган қарз миқдори 90 миллион еврога қисқарган.

Related to this topic: