«ПСЖ» вингери Бредли Баркола ҳамон «Бавария»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. «Ливерпул» билан Луис Диас масаласида келишувга эришгани ҳақида айтилаётган немис клуби бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Ҳужум чизиғига янги энергия керак, деб ҳисоблаётган мюнхенликлар Баркола учун 100 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.
“Бавария” юқори даражали трансфер устида иш олиб бормоқда
