Search

"Наполи" "Ливерпуль"га таклиф юборди

Италия чемпиони "Наполи" "Ливерпуль"нинг уругвайлик ҳужумчиси Дарвин Нунесни сотиб олиш бўйича расмий таклиф юборди. Хабарларга кўра, неаполликлар “қизиллар”га Дарвин учун 50+5 миллион евролик битим тақдим этишган. Аммо "Ливерпул" томони бу таклифга ҳали расмий жавоб қайтаргани йўқ. Агарда А серия гранди ушбу музокараларда муваффақиятсизликка учраса, "Удинезе" ҳужумчиси Лоренсо Луккани сотиб олишга эътибор қаратиши мумкин. Италиянинг турли нашрларида қайд этилишича “Удинезе” ўз футболчисини 34 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Related to this topic: