"Бавария" Девисга "Реал"дан кўра яхшироқ таклиф билан чиқди

"Бавария" Девисга "Реал"дан кўра яхшироқ таклиф билан чиқди

"Бавария" 24 ёшли чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Девисга йилига 25 миллион евролик янги таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Марcа хабар бермоқда.

 Манбага кўра, Мюнхен клуби канадалик футболчини ҳужумчи Харри Кейндан кейин жамоанинг иккинчи энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиришга тайёр. Девисга қизиқиш билдираётган “Реал Мадрид” эса ҳимоячига 20 миллион евро маош билан таъминлашга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди. 

 Девис жорий мавсумда барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.