"Боруссия" Рэшфорд трансферини рад этди

"Боруссия" Рэшфорд трансферини рад этди

Todofichajes хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва "Манчестер Юнайтед" билан англиялик ҳужумчи Маркус Рэшфордни ижарага олиш борасида музокаралар олиб боришган.

 Ҳар икки томон ҳам мазкур трансферга қизиқиш билдиришган. Аммо форварднинг юқори маоши шартнома тузишга жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Манчестер клубида футболчи ҳафтасига 300 минг фунтдан кўпроқ маош олади. Дортмундликлар эса бундай харажатларни кўтара олишмайди. 

Шунингдек, Рэшфорднинг хизматларига “Барселона”, “Милан” ва “Наполи” қизиқиш билдирмоқда. Аммо юқорида тилга олинганидек улар учун ҳам Маркуснинг маоши оғирлик қилмоқда. Манбада айтилишича, аниқ вариантлар йўқлиги сабабли инглиз форварди мавсум охиригача "Манчестер Юнайтед"да қолиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.