Бугун Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси маълум бўлади

Бугун Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси маълум бўлади

Бугун Суперлига ўтиш ўйини бўлиб ўтади.

Унда 4 декабрь куни илк ўтиш ўйинида мағлуб бўлган жамоалар — «Металлург» ва «Олимпик» ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув ғолиби келаси мавсум Суперлигадаги жойини сақлаб қолса, мағлуб жамоа Про лигага тушиб кетади. Баҳс 15:00 да «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Мазкур жамоалар кучлилар сафида бугунгача 6 марта тўқнаш келганлигини кўришимиз мумкин. Ортда қолган учрашувларда жамоалар бир хил очко жамғаришган. Томонларда иккитадан ғалаба бор, яна иккита ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати пойтахтликлар фойдасига – 9:7.

“Олимпик” бугунга қадар Суперлигада 80 та ўйин ўтказган: 22 та ғалаба, 28 та дуранг, 30 та мағлубият, тўплар нисбати 82:100. Чемпионатдаги энг йирик ғалабаси – 5:0 (“Сурхон”, 2022), энг йирик мағлубияти – 0:6 (ОКМК, 2022).

“Металлург” кучлилар сафида бугунгача 773 та учрашув ўтказган. Шуларнинг 251 тасида ғалаба қозонган. 169 ўйинда дуранг ўйнаган. 353 учрашувда имкониятни бой берган. Тўплар фарқи – 918:1151. Кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 6:0 (“Семурғ” – 2001, “Хоразм” – 2006, “Машъал” – 2016), энг йирик мағлубияти – 0:7 (“Навбаҳор” – 2003, “Насаф” – 2004).

"Олимпик" - "Металлург"

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов, Алишер Усмонов

Тўртинчи ҳакам: Сардор Миродилов

ВАР: Найим Қосимов

АВАР: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.